6-апрель: Ўш областида моддий резервдан 680 тонна ун бепул тарқатилди ВИДЕО

Ўш области бўйича Давлат моддий резерв жамғармасидан 680 тонна ун бепул тарқатилди. Бу ҳақда “Ынтымак”қа Ҳукуматнинг Ўш областидаги мухтор вакили матбуот хизмати маълум қилди.

Ўш областига Ҳукумат моддий резерв жамғармасидан 1300 тонна ун ажратиб берилган. У камтаъминланган оилаларга, Иккини жаҳон уруши фаҳрийларига, авғон ва Боткен уруши иштирокчиларига, соғлиқни сақлаш ва тартиб соқчилари, ундан кейин эса кундалик нон топиб еганлар оиласига берилади. Ун ажратишни ҳукумат ва ижтимоий ҳимоя қилиш ходимларидан иборат комиссия назорат қилмоқда.

Ундан фавқулодда ҳолат киргизилган Қорасув ва Новқат туманларига 220 тонна ун етказилди. Энди қолган 630 тонна ун тарқатилади. Бундан ташқари ЖК депутатлари, тадбиркорлар, меценатлар томонилдан ҳам 680 тонна ун тарқатилган”, – деб айтилади маълумотда.

Айни вақтда Ўш областида баҳорга дала  ишлари қизғин олиб борилмоқда.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган