Янги бошланган йилда кийим жовонингизни янгиламоқчи бўлсангиз-у бироқ, қайси рангдаги кийимни танлашга қарор беролмаётган бўлсангиз, жаҳон дизайнерларидан сизга тавсиялар тайёрладик.

Дизайнерларга кўра, қора чойни дамлаб унга сут қўшиб аралаштириб кўринг. Ҳосил бўлган ранг 2018-йилнинг асосий рангларидан бири бўлади дея бемалол айтиш мумкин.

2018-йилнинг бахор ва куз мавсумида оч ва тўқ яшил ҳамда зумрад ранглар урфда бўлади. Мазкур тусдаги пальто, бош кийим ва қўлқоплар сизни ҳақиқий аслзода хоним қилиб кўрсатади.

Ёзда эса, упа рангги аралашган қизил узун кўйлаклар аёллар кўркига яна ҳам кўрк қўша олади.

Сариқ

Очиқ-сариқ ранглар ҳар йили ҳам мода бўлавермайди. Бироқ 2018-йил бу ранг ҳам урфга қайтади. Оч ва тўқ сариқ билан бирга сариқ ранггга яқинлар ҳам фаол бўлиши айтилмоқда.

Жинси

Жинси матодан тайёрланган кийимларни хуш кўрувчиларга яхши янгилик. Классик услубдаги жинси юбкалар ва шимлар йил модаси бўлади. Тўқ рангдан тайёрланган ёзги сарафанлар ва туникалар сизни замонавий кўрсата олиш хусусиятига эга.

Кулранг

Кулранг ҳақида гапирадиган бўлсак, мавсум алмашишида қўл келади. Масалан қишда ва эрта бахорда тўқ кул ранглар урфга кирса, ёзнинг иссиқ палласида сут рангидаги енгил кийимлар, куздан йил якунигача очиқ кулранг кийимлар модада бўлади.

Тўқ қизил

Бу йили ҳар мавсумига тўғри келадиган тўқ қизил урфда бўлиши алоҳида таъкидланмоқда. Бу рангдаги либосни қора рангдаги тақинчоқлар билан безаш аёлларни яна ҳам жозибалироқ қилиб кўрсатади.

Бардо рангидаги замш ёки теридан тикилган кийимларни сумка ёки клатч безаш мумкин. Шу билан бирга мазкур рангдаги оёқ кийимларга ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Бу рангни бошқалар билан уйғунлаштириш жуда қулай. Фақат ёрқин рангларга эътибор бериш танлаган услубингизни бенуқсон қила олади.

Тўқ қизил ранг 75 фоиз қизил рангдан, 25 фоиз оч кўк рангдан ташкил топган. Шу билан бирга бу рангга оз миқдорда сариқ ранг ҳам аралашиб мукаммал тўқ қизил рангини ҳосил қилган. Шу сабабли ҳам бу ранг қорага қараганда бошқалар билан осон уйғунлаша олади.

Кўпчилик ёрқин рангларин уйғунлаштиришда қийналади. Масалан мазкур рангни оқдан ташқари яшил ва пушти ранглар билан бирга кийиш мумкин.

Кийимни танлашда адашмаса беқиёс образларни яратиш осон. Тўқ қизил анор ва апелсин рангидаги кийимлар билан ҳам яхши ярашади.

Шу ўринда бир нарсани таъкидлаб ўтиш жоизки мазкур ранг қадим Римда барқарор бўлмаган ранг қатори кўрилган. Шунинг учун бу рангдаги кийимни иш юзасидан учрашувларга киймаслик тавсия этилмоқда.

Байрам ва турли тантаналарда ёрқин кўриниш учун бу рангни бемалол танлаш мумкин. Шу билан бирга пардоз ва аксессуарларни танлашда ҳам бу ранг жуда қўл келади.

Поябзаллардан эса, лакланган ва турли гуллар билан безатилганларга урфга қайтиши кутилмоқда.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган