2018 йили Қирғизистонда ДНК таҳлилларини ўтказиш мумкин бўлади

2018 йилдан бошлаб Қирғизистонда ДНК таҳлилларини амалга ошириш имкони пайдо бўлади. Бу учун республика “СПИД” маркази Россиядан лабаротири ускуналарини олди. Бу ҳақда марказнинг етакчиси Улан Кадирбеков 6 апрелда билдирган. Унинг айтишича мазкур жиҳоз учун  683,5 минг рубль сарфланган.

Кадирбеков шунингдек тез орада текширувларни ишга ошириш учун керакли бўлган тест тизимларини ва бошқа зарурий материаллар етиб келиши айтган.

Унинг қўшимча қилишича ДНК текширувларини бошлаш учун лаборатория сертификат олиши ҳамда мутахассислар тайёрланиши лозим. Бу ишларни келгуси йили амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Ускуна Республика «СПИД» марказига ўрнатилиши билан текширув учун намуналар йиғила бошланади.

Янги ускуна кўплаган ирсий касалликларнинг сабаблари бўлган ДНКнинг ирсий трансмутациясини аниқлашга имкон яратади.

Мазкур жиҳознинг ишга туширилиши натижасида шифокорлар ВИЧ-инфекциясини, сил касаллигини, вирусли гепатитни даволашдаги дориларнинг самародорлигини текшириб, аниқлай олишади.Шунингдек  Қирғизистонда боланинг отасини ёки онасини аниқлаш учун ДНК тестларини ўтказиб, одамнинг шахсини аниқлаш имкони бўлади.

Авваллари бу ишлар учун Россия ёки Қозоғистон лабораторияларияларига боришга тўғри келар эди.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz