1-октябрдан  нафақа миқдори кўтарилади

Тегишли қарорни ҳукумат нафақахўрларнинг яшаш шароитини яхшилаш мақсадида қабул қилган. Чунки ўртача сумма деб хисобланган 5000 сом нафақадагиларга етарли эмас. Бир ойда олган пуллари дори-дармон, коммунал тўловлардан ортмаслиги аниқланган.

76 ёшли Ракияхан Сулайманова мана бундай қилиб йилига бир маротаба нафақа пулини текширтиргани келиб туради . бундан 21 йил аввал 780 сомдан олиб, ҳозирда миқдори  кутарилиб, 5800ни ташкил этади.

“Аммо барибир олган нафақам етмайди. Бўйрагим оғриб, нафақа пулининг барини дориларга сарфлайман”,- дейди у.

Ўш шаҳрида жами   22 минга яқин нафақахўр бор. Уларнин ўртача нафақаси Ракияхан Сулайманова каби  5050 сомдан ажратилган. Нафақахўрлар бунча пул кунлик харажатлардан ортмаётганини айтишди.

Кейинги  ойда нафақахўрларнинг ушбу орзуси амалга ошиши арафасида.

Ижтимоий жамғарманинг Ўш шаҳридаги бошқармасининг нафақа бериш бўлими етакчиси Мастуракан Мамитованинг маълумотига кўра, октябрнинг биринчи кунидан бошлаб нафақа хажми 520 сомга кўтарилади. Шунда 6000сомга қадар олганларнинг пулига 5%дан қушилиб, бундан кўп олганларнин суммаси 7%га қадар етади. Қарор кучига кирса, ижтимоий жамғарма фуқороларнинг нафақасини хисоблаб, почта, банкларга хабар беради.

1-2-гуруҳдаги имконияти чекланганлар учун хам шу каби пул қушилади. 3-гурухдаги имконияти чекланган фуқоролар учун 50%гача кўтарилади.. шундай қилиб қўшилган нафақа  минимал харажатларга  сарфланиши мумкин. Бунга қарамай ҳар куни қимматлаётган озиқ овқатлар , коммунал туламларга пул танқислиги келиб чиқади дейди иқтисодчи мутахассислар.

“Бундай холатнинг олдини олиш учун нафақа хажмини бир неча баробарга кутариш керак. Бунинг учун эса ишчилар сонини купайтириш лозим”,- дейди иқтисодий тахлилчи  Эрлан Камалов.

Шу билан бирга тахлилчилар ижтимоий жамғарма фуқороларга назоратни кучайтириш кераклигини айтишмоқда. Чунки,  тўловлардан қочиб, меҳнат хаққининг суммасининг кам кўрсатган фактлар бор. Таъкидлаб ўтсак, ҳар йили нафақанинг миқдори 200сомдан 500сомгача кўтарилади. Масалан 2015-йили нафақанинг ўртача миқдри 4790 сомни ташкил қилса, бу йилнинг охирида 5570 сомга етади.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz