Жалолобод: 10та кўп қаватли уй иссиқлик тизимига уланди

Улар бунгача электр энергияси билан уйларини иситиб келган. Лекин қишда ўчиб қоладиган электр токи ва унинг баҳосини юқорилиги аҳолини бир қанча муаммоларга дучор қилаётганди. Оқибатда шаҳар аҳолиси “Қирғизиссиқликэнерго” давлат ишхонасининг Жалолобод филиалига муроаат қилиб, ноябрь ойидан бошлаб иссиқлик билан таъминланишди.

Муратбек Кошназаров кўп қаватли уйда истиқомат қилаётганига  25 йилдан ошди. Бу вақт ичида уйни иситиш учун бир қанча муаммо яратган. Чунки хонадонларини  электр энергияси билан иситиш учун, ой сайин 5 минг сом сарфлашар эди. Энди махсус иситиш марказига туташтирилиб, ойига 1200 сом тўлашади.

Жалолобод шаҳрида  200дан ортиқ кўп қаватли уйлар бўлса, айни кунда 50га яқин уй иссиқлик билан таъминланган.

“Қирғизиссиқликэнерго” давлат ишхонасининг Жалолобод филиалининг раҳбари  Рахман Кожомбердиев 2023-йилгача яна 50та уй иситиш тизимига қўшилади деб билдирди.

Жалолобод шаҳрида иссиқлик бериш ноябрь ойида бошланган. Шаҳар раҳбарияти хабар қилганидай барча ижтимоий муассасалар 100% қишга тайёр. Иссиқлик маҳкамаси ҳам ўз истеъмолчиларини қишда иссиқлик билан доимий таъминланади деб ишонтирмоқда.

Жалолобод шаҳрида 17  ўтхона бўлса, айни дамда уларнинг ўн тўрттаси ишлайди.

Оставить комментарий

Ваш E-mail адрес не будет опбуликован! Нужные поля помечены звёздочкой