Номаълум шахслар томонидан отиб кетилган депутат хушига келолмаяпти

Боткеннинг Лайлак райони Янги ер қишлоқ кенгашининг номаълум шахслар томонидан отиб кетилган раиси  Кубаничбек Баянов хушига келмади. Шифокорлар чоршанба куни иккинчи маротаба  операция қилишди. Баянов Тожикистонга қарашли  Ғофуров шаҳридаги шифохонада даволанмоқда.

Воқеа 5-ноябрда тунда жабрланувчининг уйи олдида содир бўлган. Номаълум шахслар Арка-2 қишлоғининг 32 ёшдаги турғуни Кубаничбек Баяновни ортидан келиб, ов милтиғи билан отиб, қочиб кетган.

Унинг акаси Ғайратбек Баяновнинг таъкидлашича, жиноятчини ушлашнинг имкони бўлмади.

«Воқеа жойида бўлмаганман. Улар укам дарвозани ёпаётганда, орқасидан ўқ отган. Гувоҳлар йўқ бўлмоқда»,- дейди Ғайратбек Баянов.

 

Исфана шаҳри олис бўлгани учун, депутатни Тожикистон ҳудудидаги энг яқин касалхонага олиб боришган.

Бобожон Ғофуров районининг марказий шифохонаси шифокори Жамшед Мирбегиевнинг таъкидлашича, беморнинг аҳволи оғир. Махсус ҳаво мосламасида ётибди.

«Икки марта операция бўлди. Унинг ҳаётини сақлаб қолишга қўлдан келганича ҳаракат қиляпмиз. Кеча Хўжанддан мутахассисларни чақириб,  консилиум ўтказдик. Кубаничбек омон қолади деб умиддамиз»- дейди Жамшед Мирбегиев.

Фақт бўйича Лайлак район ички ишлар бўлими жиноий ишини қўзғаб, тергов бошланган эди. Милиция текширув ишларини давом этдираётганини хабар қилди.

Оставить комментарий

Ваш E-mail адрес не будет опбуликован! Нужные поля помечены звёздочкой