Икки буйраги ишдан чиққан Гулзина жамоатчилик ёрдамига мухтож

Ҳайрли инсонларнинг ёрдами Гулзина Таалайбек қизининг ҳаётини сақлаб қолади. У июнь ойидан буён буйрак касаллиги билан заҳмат чекади. Сўнги икки ойда икки буйрагининг фаолияти ночорлаб, соғлиги кескин пасайиб кетди.

22 ёшдаги Гулзина 2 йилдан буён Россияда ишлаб юрган. Июнь ойида тана ҳарорати кўтарилиб, касалхонага ётқизилган. Шифокорлар буйрак касаллиги деб ташхис қўйишиб, мазкур дарт бир йил аввал бошланганини айтишибди.

Қирғизистонга келиб яна 10 кун даволанган. Аммо натижа бўлмаган. Икки буйрагининг фаолияти кескин пасайиб кетгани боис гемодиализ олишга ўтди.

Шифокорлар Туркия, Қозоғистон давлатларида буйрак алмаштиришнинг имкони борлигини айтишган. Аммо унга камида 20 минг доллар атрофида пул керак. Шу боис касаллиги билан олишаётган Гулзина ҳайрли кишилардан ёрдам сўрайди.

БАНК “KICB” 1280036052500926

Боғланиш учун рақамлар: 0778 97 03 69

Оставить комментарий

Ваш E-mail адрес не будет опбуликован! Нужные поля помечены звёздочкой