Бугун Ўшнинг баъзи ҳудудларида электр энергияси ўчирилади

Бу ҳақда “Ынтымак”қа Ўш Электро ОАЖнинг матбуот котиби Талгат Алиханов билдирди.

15-ноябрь куни  8-00дан  17-00гача Ўш шаҳрининг  Алебастров, Ленин, Навоий, Қурмонжон-Дотҳо, Мавлянов, Алиев, Айтиев, Мўминов, Абдикадиров, Калинин кўчаларида  электр энергиясини бериш чекланади.

Бундан ташқари Аравон районининг А. Анаров, Керме-Тоғ қишлоқ ҳудудларида ҳамда Ўзган районининг Мирза-Аке, Олтин-Булоқ, Кўлдук, Дўн-Булоқ қишлоқларида, Қора-Қулжа районининг  Илай-Тола, Кенеш, Қора-Гуз, Сари-Булоқ, Чалма, Қапчиғай, Ой-Тол, Қизил-Жар, Алайку ҳудудларида ҳам электр энергияси ўчирилади.

Ўчиришлар таъмирлаш ишлари туфайли олиб борилмоқда. Умумий электр энергияси 9 соатга чегераланади.

Оставить комментарий

Ваш E-mail адрес не будет опбуликован! Нужные поля помечены звёздочкой