Бугун Бишкекда бокс бўйича республика чемпионати бошланди

Бугун пойтахтда бокс бўйича Қирғизистон  биринчилиги бошланди. Чемпионат Кааба ўғли  Кожомкул номидаги спорт мажмуасида ўтмоқда.

Мусобақа эркаклар ва хотин — қизлар ўртасида бўлиб, унга Қирғизистоннинг барча областларидан 19 ёшдан 40 ёшгача бўлган 200га яқин спортчилар қатнашмоқда.

Унда эркаклар  46 килограммдан юқори бўлган 9 вазн  категориясида куч синашса, хотин — қизлар 45 килограммдан 75 гача 6 вазн  категориясида беллашади.

Турнирнинг мақсади, энг кучлиларни аниқлаб, Қирғизистон терма жамоасини тўлдириш ва кейинги йили ўтадиганОсиё ўйинларига тайёргарлик кўришдан иборат.

Охирида ҳар бир вазн тоифасига совринли ўринга эришганларга, ҚРнинг  бокс федерацияси томонидан медаль, диплом ва қимматбаҳо совринлар топширилади. Бугун бошланган мусобақа 4 кун давом этиб, 18-ноябрь куни якунланади.

Оставить комментарий

Ваш E-mail адрес не будет опбуликован! Нужные поля помечены звёздочкой