Коронавирусга чалинган барча беморларнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

Коронавирусга чалинган барча беморларнинг аҳволи нисбатан қаноатлантирарли. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш министрлиги билдирганини коронавирусга қарши курашиш мақсадида тузилган Республика штабидан билдиришти.

Маълумотга кўра, фақат бир киши жонлантириш бўлимида бўлиб, ёши 71да. Ҳозирда Жалолобод област клиник касалхонасида даволанмоқда.

Обсервация жойларида 585 киши шифокорлар назоратида. 2014 киши уй карантинига чиқарилди. Уларнинг барчаси карантин шартларига риоя қилиши шарт.

Бугун 25-мартдаги ҳолатга кўра, коронавирусни янги юқтирган кишилар рўйхатга олинмади. Қирғизистонда мазкур касалликка чалинганларнинг умумий сони 42 кишига етди.

Пикир калтыруу

Сиздин E-mail дарек жарыяланбайт! Керектүү талаалар жылдызча менен белгиленген