Комендантнинг мурожаати: нималарни ёдда тутиш керак? (ВИДЕО)

Ўш областидаги Ўш шаҳри, Қорасув ва Новқат районлари бўйича комендант Малик Нурдинов, ҳукуматнинг Ўш области бўйича мухтор вакилининг ўринбосари Байыш Юсупов, Ўш шаҳар мэриясининг ходимлари, Қорасув ва Новқат районлари ҳокимлари, муассаса-ташкилотлар ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари етакчилари билан биргаликда йиғин ўтказди. Унда комендантлик соати вақтидаги ҳаракатлар муҳокама қилиниб, комендантлик соати киритилган ҳудудларга тегишли масъуллар тайинланди.

Фавқулотда ҳолат киритилгани сабаб Ўш областидаги Ўш шаҳри, Қорасув ва Новқат районлари бўйича коменданти Малик Нурдинов аҳолига мурожаат қилди:

 

– Ҳурматли ҳамюртлар! Дунё бўйича тарқалган одамлар ҳаёти учун хавфли бўлган коронавирус касаллигини тўхтатиш мақсадида Ўш областининг Қорасув, Новқат ва Ўш шаҳри ҳудудларида 2020-йилнинг 25-март куни соат 8:00 дан бошлаб фавқулотда ҳолат жорий қилингани учун мазкур ҳудудларда соат 20:00дан эрталабки соат 7:00гача комендантлик соати киритилади. Комендантлик соати вақтида барча ҳаракатлар тўхтатилади. Фавқулотда ҳолат вақтида қўйилган талабларни бажармаган фуқаролар қуйидаги моддалар бўйича жавобгарликка тортилади:

ҚИРҒИЗИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖИНОЯТ КОДЕКСИ

280-модда. Санитар-эпидемиология қоидаларини бузиш

Эҳтиётсизлик сабаб оммавий турда касалликка чалинишни, одамларнинг заҳарланишини ёки бошқа оғир зарар келтирувчи санитар-эпидемиология қоидаларини атайлаб ёки эҳтиётсизликдан бузиш, –

VI категориядаги жарима ёки икки йилгача бўлган муддатга маълум бир лавозимни эгаллаш ёки маълум бир иш билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш билан II категориядаги озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

IV категория: вояга етмаганлар учун – 800дан 1000 ҳисоб кўрсаткичларигача, бошқа одамлар учун – 1800дан 2200 миқдоригача; II категория – икки йилдан уч йил муддатгача;

Аҳоли кўп йиғиладиган тадбирлар тақиқланади. Сабабсиз кўчада юришларга чеклов киритилади. Ҳурматли ҳамюртлар, бу чоралар халқимизнинг саломатлиги учун жорий қилинмоқда.

       Шу сабаб тўғри тушунишингизни илтимос қиламиз.

Пикир калтыруу

Сиздин E-mail дарек жарыяланбайт! Керектүү талаалар жылдызча менен белгиленген